Нефть аралашмалари

Brent (Brent Crude) — Шимолий денгизда қазиб олинадидаган нефтнинг эталон (маркер) маркаси (сорти)дир. Бу навнинг номи Шимолий денгизда 1970 йилда кашф этилган шу номдаги нефть конидан келиб чиққан. Аслида бу Норвегия ва Шотландия орасидаги Brent, Oseberg ва Forties шельф конларида қазиб олинадиган нефть аралашмасидир. Brentнефтининг нархи 1971 йилдан бошлаб жаҳондаги барча нефть навларининг 40% атрофидагиларининг, хусусан Россиянинг Urals нефтининг нархини белгилаш учун асос бўлиб ҳисобланади. Айнан шунинг учун асос бу нефть маркасини "эталон" деб аташади. Brent нефтининг нархи одатда WTI нархидан 1 АҚШ доллари/баррель паст ва "ОПЕК корзинаси" деб аталувчининг нархидан 1 АҚШ доллар/барель юқори бўлади. Бироқ, 2007 йилда бу тенглик ўзгарди ва Brent WTI га мукофот билан савдо қилинмоқда. Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида нархларни белгилаш учун маркер сифатида нефтнинг Brent навидан бундан кейин ҳам фойдаланишнинг асосланганлиги масаласида мунозаралар олиб борилмоқда. Бу биничи навбатда Шимолий денгиздаги конлардан нефть қазиб олиш ҳажмларининг камайиши билан боғлиқ бўлиб, у ликвидликнинг пасайишига ва аралашманинг ўзининг ҳам, нефтнинг бошқа навларининг ҳам нархини белгилашда бузилишларга олиб келади.

Urals - олтингугурт миқдори юқори бўлган нефть (олтингугурт миқдори 1,3% атрофида) бўлиб, у Ханти-Мансий автономном округида ва Татаристонда қазиб олинадиган нефт аралашмасидан иборат. Urals нефтини асосий ишлаб чиқарувчилари - "Роснефть", "Лукойл", "Сургутнефтегаз", "Газпром нефть", "ТНК-BP" ва "Татнефть". Россия нефтининг нархи Brent нефтини дисконтлаш билан аниқланади, чунки Россия нефти унда олтингугурт, оғир ва циклик углеводородларнинг миқдори юқори бўлганлиги туфайли сифати пастроқ деб ҳисобланади. Кейинги вақтларда Россияда Urals нефтининг сифати унинг таркибидаги Татаристон нефтини олиб ташлаш йўли билан (Татаристон республикасида маҳаллий нефтни требопроводга йўлламасдан, ундан бензин олиш учун нефтни қайта ишловчи янги қувватларни киритиш режалаштирилмоқда) ошириш учун бир қатор қадамлар қўйилди. Ғарбий-Сибирь нефти ўзича сифати яхши. Чет элларда у Siberian Light номи билан танилган. Россияда "Urals" навли нефтьга фьючерс РТС биржасидан ФОРТС бозорида савдо қилинади.

WTI (West Texas Intermediate) — бу Техас (АҚШ) штатида қазиб олинадиган нефть маркасидир. Унинг зичлиги 40° API, отлингугур миқдори — 0,4-0,5 %, асосан бензин ишлаб чиқариш учун фойдаланилади ва шунинг учун нефтнинг бу турига талаб баланд, хусусан АҚШда ва Хитойда.

Нефть бозори иштирокчилари

Нефть қазиб олувчилар
Хом нефть асосан бозорга нефтни қазиб чиқарувчи компаниялардан келиб тушади. Булар унча катта бўлмаган корхоналар ҳам, йирик корпорациялар ҳамдир. Компаниянинг бозорга таъсири унинг етказиб бераётган нефть миқдорига боғлиқлиги тўла мантиққа тўғри келади. Бинобарин, бозор иштирокчилари ўз диққат эътиболрларини кўпроқ нефть қазиб чиқариб олувчиларга қаратишади.

Саноат

Бу тоифага иқтисодиётнинг барча сегментларидаги саноат корхоналарини, ҳамда нефт-тозалаш ва қайта ишлаш билан шуғулланадиган компанияларни киритиш мумкин, кўпинча улар ўрнида нефтни қазиб олувчи компанияларнинг ўзлари қатнашадилар. Мазкур схема вертикал-интеграцияланган тузилма деб аталади. Бундай компаниялар фақат хом нефтни қазиб олибгина қолмай, уни пировард маҳсулотга (бензин, мазут ва ҳ.к.) қайта ишлабгина қолмай, балки уни чакана тармоқда сотадилар ҳам.

Товар ва нефт биржалари

Айрим мамлакатларда энг йирик биржаларда хомашё билан, хусусан нефть билан савдо қилувчи алоҳида секциялар бор.

Инвесторлар