Савдо сессиялари — бу турли мамлакатлар банклари ишлайдиган ва фаол савдо олиб борадиган маълум вақт оралиқлари.

Савдо сессиялари жадвалининг асосий хусусияти - Форекс-бозорининг миллий байрамлардан ташқари, ҳафтада беш кун куну тун ишлашдир. Дам олиш кунлари - кўпчилик банклар сингари шанба ва якшанба кунларидир. Валюта бозори норасмий равишда дам олиш кунлари ҳам ишлайди, аммо бу вақт битимларни амалга ошириш учун хавфли вақт ҳисобланади, чунки иштирокчилар сони кам бўлади, курснинг қисқа муддатли ўзгариши эҳтимоли эса мижозларнинг бошқа ҳудуддаги битта ёки бир неча йирик банкнинг бажариш муносабати билан ортади.

Валюта ва товар биржалари турли хил географик ҳудудларда жойлашган, бир савдо сессиясининг бошланиши бошқасининг тугаши билан мос тушади, бу эса бозорнинг куну тун ишлашини таъминлайди.

Тўртта асосий савдо сессияларини ажратиш қабул қилинган:

  • Америка;
  • Европа;
  • Осиё;
  • Тинч океани.

Форекс савдо сессияларининг иш жадвалини нима учун билиш муҳимдир?

1. Савдо сессияларининг жадвалини билган ҳолда ўз вақтингизни керакли тарзда тақсимлаб олишингиз мумкин бўлади.

2. Ҳар бир савдо сессияси ўз хусусиятларига эга, уларни ҳисобга олиб, бозорнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш мумкин.

3. Савдо битимларининг энг катта ҳажми Форекс-сессиялар бир-бирини устига тушган даврда тўғри келади. Бу даврда энг фаол савдони олиб бориш мумкин.

Савдо сессияларининг хусусиятлари

Америка сессияси бозорда ликвидлиги энг юқоридир. Нью-Йорк молия пойтахти ишни соат 13:00 (UTC) да бошлайди, бу пайт АҚШ банклари иш бошлайди ва Европа дилерлари тушликдан сўнг ишга қайтишган бўлади. Шу вақт одатда энг "кучли" фундаментал янгиликлар ва муҳим маълумотлар пайдо бўлади. Европа сессияси ишни тўхтатгандан сўнг ўзгарувчанлик ортиши мумкин. Савдода Америка сессияси энг агрессив ҳисобланади. EUR/USD, GBP/USD, USD/CAD, USD/CHF, GBP/CAD фаол савдо қилинади.

Европа сессияси Осиё сессиясида фаоллик сусайган даврда очилади. Молия маркази Лондонда жойлашган, у ўзининг географик ҳолатига кўра учта савдо сессиялари жадвалига тушишга улгуради. Шунинг учун Лондон майдончаси энг юқори савдо айланмасига эга. EUR/USD, GBP/USD, EUR/GBP, USD/CHF, GBP/CHF, GBP/JPY жуфтликлари фаол ҳисобланади.

Осиё сессияси Токиода бошланади. Савдоларнинг фаоллиги мўътадил, энг оммабоп жуфтликлар: USD/JPY, GBP/JPY, AUD/JPY

Тинч океани сессияси бозорни дам олиш кунларидан сўнг очади ва энг тинч бозор ҳисобланади. Молия маркази Веллингтонда жойлашган. Бу пайтда фаоллик паст бўлгани сессияни кўпинча Осиё сессиясига кўшишади.

Форексда савдо қилишнинг энг яхши вақти

Турли хил савдо сессиялари вақтида айнан бир хил валюта жуфтликлари ҳам фаол, ҳам пассив бўлиши мумкин. Шунинг учун савдода профитга эга бўлиш учун бозорнинг ишлаш жадвалини билиш зарур. Вақтга мўлжал олиб, зарур валюта жуфтликлари билан савдо қилишнинг энг яхши даврини белгилаш мумкин.

Савдо сессиялари жадвалининг ўзи доим "қўл остида" бўлиши мумкин: савдо терминали учун махсус индикатор мавжуд. Савдо сессиялари индикатори айрим савдо сессияларини график тарзда акс эттиради. Уни ўрнатгандан сўнг ёзги ва қишки вақтга ўтказиш автоматик тарзда амалга оширилади, шунингдек ҳар бир сессиянинг бошланиши ва тугаши тўғрисидаги хабар келиб туради. Тўғриси, бу индикатор тўрт соатлик таймфреймларда савдо қилувчи ёки кундузги шамларда очиладиган ва ёпиладиган трейдерларга керак бўлмайди.

Предлагаем начать торговлю с бездепозитным бонусом